8:28 | 19.06.23 1482
Шавкат Мирзиёевнинг Эронга ташрифи якунига етди
Ташриф давомида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эрон Ислом Республикасига расмий ташрифи якунига етди.

Ташриф давомида Ўзбекистон раҳбари Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан тор ва кенгайтирилган доирада музокаралар ҳамда мамлакатнинг Олий диний раҳбари Саид Али Хоманеий билан учрашув ўтказди.
Музокаралар якунида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари юзасидан ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.

«Меҳробод» аэропортида Шавкат Мирзиёевни Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири Аббос Алиободий ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Президент Тошкентга қайтиб келди.