10:20 | 15.02.24

                       

Шавкат Мирзиёев Андижонга боради

Давлат раҳбари Андижонга ташрифи давомида саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиши, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси вазифаларни белгилаб бериши режалаштирилган.  

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Маълум бўлишича, давлат раҳбарининг вилоятга ташрифи давомида саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишишиш кўзда тутилган. Шунингдек, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси вазифаларни белгилаш режалаштирилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиш ўтказилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: