11:55 | 16.01.24

                       

Шавкат Мирзиёев Бош вазирга саккизта туман ҳокимининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилишни топширди

Андижон вилоятидаги иккита ва Тошкент шаҳридаги олтита туманда йил давомида аукционга умуман ер чиқарилмаган.

Эрларни тадбиркорларга аукцион орқали сотиш орқали 2023 йилда 1 триллион сўм тушум бўлди, 12 мингта янги лойиҳалар қўшилди. Лекин жойлардаги сусткашлик боис ўтган йили 3 триллион сўм қўшимча тушум бой берилган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Бош вазирга йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалалқудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилган.

Давактив агентлиги ерларни аукционда сотиш бўйича 4 триллион сўмлик режани туманбай ишлаб чиқиши ва ижросини таъминлаши белгиланган.

Туманнинг мастер режаси бўлса, бу жуда катта маблағ, тадбиркорлар ва бандлик учун манба бўлади. Лекин ҳозиргача бор-йўғи 17 та кичик аҳоли пунктининг мастер режаси тайёрланган.

Иқтисодий комплекс раҳбариятига йил якунига қадар 70 та, келаси йили барча туманларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишга топшириқ берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: