11:33 | 31.05.24

                       

Шавкат Мирзиёев Бухорога кетди

Шавкат Мирзиёев Бухорога кетди.

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ташриф дастуридан иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ва йирик объектлар қурилишига старт бериш, маҳаллалар ҳаёти билан танишиш ўрин олган.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилиши режалаштирилган. Ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: