14:34 | 30.01.24
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида маросим ўтказилиб, унда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, шаҳар жамоатчилиги иштирок этган.
Бугун, 30 январ куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
«Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ва давлат қурилишида Биринчи Президентнинг улкан хизматлари борлигини ҳурмат билан ёдга оламиз. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан унинг хотираси абадийлаштирилди, мақбараси барпо этилди. Ислом Каримов таваллуд топган 30 январ кунини нишонлаш анъанага айланди», дейилади хабарда.
Хотира тадбирида Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинган. Биринчи Президентнинг Ўзбекистон манфаати йўлида қилган ишлари, инсоний фазилатлари ёдга олинган.
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида ўтган маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, шаҳар жамоатчилиги иштирок этган.
Шунингдек, Биринчи Президентнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: