21:57 | 05.06.24
Шавкат Мирзиёев «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни имзолади. Қонун қачондан кучга кириши маълум бўлди.
Манфаатлар тўқнашувини олдини олишга қаратилган қонун қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳуқуқни қўллаш амалиётида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва тартибга солиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Мазкур Қонун манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тўғридан-тўғри тартибга солишга қаратилган.
Қонунда қуйидагилар белгиланган:
Бунда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ходимлар томонидан ошкор этиш икки шаклда, яъни мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома бериш ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация тўлдириш орқали амалга оширилади.
Ўз навбатида, давлат ташкилотлари, уларнинг одоб-ахлоқ комиссиялари, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ва кадрлар билан ишлаш бўлинмалари манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда ички назорат вазифаларини амалга оширади.
Агарда ушбу хатти-ҳаракатлар бир йил давомида такроран содир этиладиган бўлса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима қўлланилишига сабаб бўлади.
Шунингдек, мансабдор шахслар томонидан мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўрмаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.
Агарда ушбу хатти-ҳаракатлар бир йил давомида такроран содир этиладиган бўлса, 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима қўлланилишига сабаб бўлади.
Бунда маъмурий баённома расмийлаштириш билан боғлиқ вазифалар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан амалга оширилади.
Бундан ташқари, коррупция ва манфаатлар тўқнашувига йўл қуйилган ҳолда тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади ҳамда битим бўйича барча олинган фойда давлат даромадига ўтказилади.
Қонун қабул қилинган кундан 6 ой ўтгач кучга киради.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: