10:02 | 06.06.24

                       

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анқарага борди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анқарага борди. Уларни Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Туркияга расмий ташриф билан борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Пойтахтнинг «Эсонбуға» аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Эртага икки мамлакат етакчилари раислигида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Музокаралар доирасида Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.

Ташриф дастурига мувофиқ, илк бор икки мамлакат етакчи корхоналари ва компаниялари раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: