9:39 | 29.03.24

                       

Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади

Шавкат Мирзиёев раислигида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 20 феврал куни давлат раҳбари раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилганди. Унда маҳаллаларни обод қилиш ва кўкаламзорлаштириш бўйича Андижон тажрибаси яратилиши муҳокама қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: