11:11 | 15.09.22

                       

Шавкат Мирзиёев Хитой етакчисини тантанали кутиб олди

Ўзбекистон ва Хитой етакчиларининг музокаралари бошланди

Самарқанддаги Конгресс марказида давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Раисини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ва Хитой Раиси Си Цзиньпин шоҳсупага кўтарилди. Икки давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул тантанали равишда саф тортиб ўтди.

Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг Ўзбекистон ва Хитой етакчиларининг музокаралари бошланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: