20:58 | 05.02.24

                       

Шерзод Салихов Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди

У тайинловга қадар Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Салихов Шерзод Абдуҳакимович Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Шерзод Салихов 1982 йили Тошкент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2004 йили Тошкент давлат педагогика университети, 2017 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясини тамомлаган.

Шерзод Салихов фаолияти давомида у «Абдуҳаким барака» фермер хўжалиги раҳбари, Зангиота тумани «Навоий миришкор» агрофирмаси раҳбари, Тошкент тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сингари масъул вазифаларда ишлаган.

Тайинловга қадар Шерзод Салихов Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: