9:13 | 26.11.23

                       

Шоҳжаҳон Эргашев профессионал боксда илк марта мағлуб бўлди

У IBF чемпионлик камари учун кечган жангда техник нокаутга учради.

Бугун, 26 ноябр куни профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) IBF чемпионлик камари эгаси Сабриел Матиас ва Шоҳжаҳон Эргашев жанги муддатидан аввал якунига етди. Жангнинг 6 раундига келиб Шоҳжаҳон Эргашевнинг соғлигида муаммо юзага келган ва Эргашев жамоаси жангни давом эттиришни хоҳламаган.

 

Шу тариқа Матиас чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди. Бу унинг фаолиятидаги 20 ғалабаси ҳисобланади ва ҳаммаси муддатидан олдин якунланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: