9:55 | 03.02.24

                       

Шуҳрат Полвонов Судьялар олий малака ҳайъатига раис бўлди

Шунингдек, Олий суднинг тўққиз нафар судьясидан иборат ҳайъат таркиби ҳам тасдиқланди.

Шуҳрат Полвонов Судьялар олий малака ҳайъати раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, Олий суд пленум қарори билан Олий суднинг тўққиз нафар судьядан иборат олий малака ҳайъати таркиби ҳам тасдиқланди.

Маълумот учун: Судьялар малака ҳайъати Судьялар олий кенгашига унинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда кўмаклашади.

Олий суди судьялари орасидан малака ҳайъатининг раиси, унинг ўринбосари ва аъзоларидан иборат таркибда беш йил муддатга сайланади.

Аввалроқ Қўнғиротбой Шарипов Олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: