13:11 | 07.02.24

                       

Шухрат Содиқов Бош вазир котибиятига раҳбар бўлди

Президентнинг тегишли фармони билан Шухрат Содиқов Бош вазир котибияти раҳбари лавозимига тайинланди. У бунга қадар котибият раҳбари ўринбосари эди.

Шухрат Содиқов Бош вазир котибиятига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Шухрат Содиқов Мухамаджанович Бош вазир котибияти раҳбари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар котибият раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Шуҳрат Содиқов 2018 йил августдан 2021 йил ноябрга қадар ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимида ишлаган. У Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Telegram ва бошқа қатор интернет платформалар, жумладан, Facebook, YouTube ва «Одноклассники»га кириш вақтинча чекланиб қолгани учун лавозимдан олинганди. Ушбу сервислар «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри»га киритилган ва интернет тармоғида мазкур ресурсдан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш ўрнатилган тартибда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар чекланганди.

Аввалроқ Даврон Раҳимжонович Исматов Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: