16:33 | 25.12.23

                       

Сирдарёда дўконни тунаган 29 ёшли эркак эркак қўлга тушди

У муқаддам беш маротаба судланган.

Сирдарё вилояти Гулистон туманида яшовчи 29 ёшли Улуғбек айни жамиятга фойдаси тегадиган бир вақтда осон пул топишнинг ноқонуний йўлини танлади. Турмуш қуриб, оиласини ҳалол меҳнати билан боқиш унга малолдек кўринди, шекилли, ярим тунда дўконга ўғирликка тушиб, пуллларни осон қўлга киритишни ойлаб қолди. Шундоқ ҳам муқаддам беш маротаба судланган йигит, ўзига берилган имкониятдан унумли фойдаланиш ўрнига, яна жиноят кўчасига қадам босди.

Фото: Telegram

Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг ҳукмига кўра, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди ва 25,169-моддаси 3-қисми «а» банди билан Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида беш йил-у, уч ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангади. Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг ажримига кўра, ўталмай қолган уч йил-у тўрт ойи озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган бўлишига қарамай, Улуғбек яна такроран жиноятга қўл урди. Яъни суд томонидан унга берилган имкондан фойдаланишни хоҳламади. Оқибатда эса панжара ортига равона бўлди.

Унинг навбатдаги жиноятини тунда амалга оширишни режа қилди. 2023 йилнинг 7 июн кунидан 8 июн кунига ўтар кечаси хавфли рецидивист бўла туриб, бойлик орттириш ниятида Гулистон шаҳар, «Намуна» маҳалласидаги савдо дўкони эшигини ўзининг ёнида бўлган «отвёрка» ёрдамида бузиб, савдо дўконига ғайриқонуний равишда кирди ва кассадаги жами етти миллион тўққиз юз етти минг сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда қўлга киритиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинишга уринди. Йигит бу иҳимни еч ким сезмайди деб ўйлаганди, афсуски,айни вақтида, йигит Гулистон шаҳарлараро қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан ушланиб, унинг ёнидан ўғирланган пуллар ҳамда бир дона торнавида («отвёрка») ашёвий далил тариқасида олиб қўйилган ҳамда жиноий мақсадига шу заҳотиёқ нуқта қўйилган.

Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг навбатдаги суд мажлисида сўроқ қилинган Улуғбек айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, туналган савдо дўконининг ёнига келиб, эшигини ўзига тортиб кўрганлигини, эшик очилмаганлигини, сўнгра ёнидаги «отвёрка»ёрдамида эшик қулфини бузганлигини, кейин савдо дўкони ичига кириб, эшикни тўғрисидаги стол ёнига борганлигини, столни айланиб ўтиб, ички қисмига қараган вақтида, стол тортмасидан 1000, 2000, 5000 сўмлик купюрадаги пулларни олганлигини, кейин иккинчи стол тортмасидан бир пачка 1000 сўмлик пулларни ҳам чўнтагига солиб қўйганлигини, савдо дўкони ички қисмида турган монитор тагидаги тўртбурчак шаклдаги қути эшигини қўлида мавжуд бўлган «отвёрка» ёрдамида бузиб очганида унинг ичидан 200.000, 20.000 сўмлик купюрадаги пуллар борлигини кўриб, бу пулларни ҳам чўнтагига солиб қўйганини айтди.

Шундан кейин мазкур савдо дўконидан ташқарига чиқаётганида қўлга тушганини айтиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, суддан енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди. Лекин аввалги пушаймонлари эсидан чиққан бу йигитга олтинчи имкон берилиши учун асос ҳам топилмади ва суд ҳукм қилди. Яъни суд Улуғбекка янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим топди ва унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25,169-моддаси 3-қисми «а» банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, мазкур иш бўйича тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосига, жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг ҳукми билан тайинланиб, жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг ажрими билан алмаштирилиб, бугунги кунда ўталмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини қисман қўшиш йўли билан ўташ учун узил-кесил тўрт) йил олти ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди. Жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилиши ҳукмда кўрсатилди. Бу галги жазоси тунда тунасам, яна жиноят қилсам имкон берилади, дея хато ўйлаган Улуғбекка ҳаётдан тўғри хулоса чиқариши учун яхшигина имкон бўлди, дейиш мумкин. Буни энди вақт кўрсатади.

Музаффар Омонов
Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди судяси

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: