20:35 | 14.12.23

                       

Сирдарёда масъул шахслар 309,9 тонна кўмирни «еб юборишди»

Улар 114 нафар одам номидан арзон кўмир учун ҳужжатларга имзо чекишган.

Сирдарё вилоятининг Сирдарё ва Гулистон туманларида «Кўмир таъминот» МЧЖнинг «Бахт» ва «Боёвут» кўмир омбори масъул шахслари ва бошқалар ушбу туманлардаги 114 нафар фуқаро номидан арзон нархларда кўмир олганлиги тўғрисидаги сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жами 309,9 тонна кўмирни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Андижонда имтиёзли кўмир беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушлангани, ўзининг кўмир омборига назорат учун масъул этиб бириктирилганлигидан фойдаланиб, маҳалла фаолидан пора талаб қилгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: