9:55 | 24.02.24

                       

Сирдарё–Бахт шаҳарларини айланиб ўтувчи 38 км автомобиль йўли қурилади

Транспорт вазири ACWA Power компанияси бошқарув кенгаши раиси билан пулли автомобиль йўллари, Сирдарё–Бахт шаҳарларини айланиб ўтувчи 38 км автомобиль йўлини қуриш ҳамда авиация соҳасидаги лойиҳаларни муҳокама қилди.

23 февраль куни транспорт вазири Илҳом Махкамов Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси бошқарув кенгаши раиси, Ўзбекистон–Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси Муҳаммад Абдуллоҳ Абунайян бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Дастлаб учрашувда мамлакат транспорт соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида меҳмонларга батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва йўл қурилиши соҳасида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиши режалаштирилган Тошкент–Самарқанд, Тошкент– Андижон пулли автомобиль йўлларини, Сирдарё–Бахт шаҳарларини айланиб ўтувчи 38 км автомобиль йўлини қуриш ҳамда авиация соҳасидаги лойиҳалар муҳокама этилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: