9:18 | 08.03.24

                       

Сирдарёда 11-синф ўқувчиси сохта Миллий гвардия гувоҳномаси ясаб, мактабга кирмоқчи бўлди

Сирдарёнинг Гулистон шаҳрида 11-синф ўқувчиси қалбаки Миллий гвардия гувоҳномасини ясаб, бошқа мактабга кирмоқчи бўлди. Прокуратура ҳолат юзасидан суриштирув ўтказмоқда.

Гулистонда сохта Миллий гвардия ходими ушланди. Бу ҳақда гвардия ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 5 март куни 8-сонли мактабда хизмат олиб бораётган қоровул ходими соат 15:30лар атрофида хатти-ҳаракатида шубҳа уйғотган Миллий гвардия кийимида келган шахсни кириш жойида тўхтатган. У сохта гувоҳнамани кўрсатиб, мактабга кириши кераклигини айтади. 

Миллий гвардия ходимлари томонидан ушбу шахс огоҳлантирилиб, ундан қалбаки гувоҳномани топширилиши сўралганда у ходимларга қўпол муносабатда бўлиб, қаршилик кўрсатишга уринган. 

Олиб борилган текширувлар давомида ушбу шахс, Гулистон шаҳрида жойлашган 16-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси У.Х. эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда фуқаро У.Х.дан Миллий гвардия хизмат кийими ва соҳта гувоҳномаси олиб қўйилиб, унинг нима мақсадда форма кийиб мактабга кирмоқчи бўлганлиги сабабларини аниқлаш юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси суриштирув ишларини давом эттирмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: