22:31 | 03.03.24

                       

Сирдарёда 6 ёшли бола отасини кўрганда ситуацион невроз ҳолатига тушиб қолди

Сирдарё туманида 6 ёшли бола туғилганидан сўнг ота-она қарамоғисиз қолган бола 5 йилдан сўнг отасини кўргач, ситуацион неврозга учради.

Сирдарёда отасидан қўрқаётган бола неврозга чалингани, унга мутасаддилар ёрдами кераклиги ҳақида хабар тарқалди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳолатга муносабат билдирди.

Ишчи гуруҳ таркибига маҳалла фуқаролар йиғини раиси, агентликнинг мутасадди ҳодимлари билан бир қаторда вилоят асаб ва руҳий кассалликлар диспансери психиаторлари, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт шифокорлари жалб этилди.

Дастлабки ўрганиш давомида аниқланишича, Сирдарё тумани Қуёш маҳалласида яшовчи 2018 йилда туғилган А.Р.А. 2020 йилдан ота-онасининг қарамоғисиз қолиб вақтинча бобоси ва бувисининг уйида яшаган бола тузилган далолатномага асосланган ҳолда тоғаси Э.Б.га васийликка берилган.

Ўрганиш давомида вояга етмаган шахс психиатор ва невропотолог кўригидан ўтказилди ва унинг руҳий ҳолати яхши экани, атрофдагилар билан мулоқотга осон киришаётганлиги кузатилган.

Аммо шифокорларнинг хулосаларига кўра унда ситуацион невроз, яъни отаси билан учрашган вақтида боланинг руҳиятида салбий ўзгаришлар содир бўлгани қайд этилди. Юзага келган ҳолатни олдини олиш мақсадида шифокорлар хулосасига таянган ҳолда суд томонидан ота ва боланинг кўришиш ишини вақтинча тўхтатиш таклифи билдирилган.

Ушбу ҳолат агентликнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан назоратга олинган. Юзага келган вазият юзасидан комплекс ўрганишлар давом эттирилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: