7:39 | 02.06.24
Сирдарёда бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган омбор ёниб кетди. Ёнғин салкам 2 соат ичида тўлиқ ўчирилган.
Гулистонда жойлашган омборда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024-йилнинг 1 июнь куни соат тахминан 21:35 ларда Гулистон шаҳар Маънавият махалласида жойлашган лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш омборида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига зарурий ёнғин-қутқарув автомобиллари ва воситалари жалб этилган.
Содир бўлган ёнғиндан бинонинг том қисми ҳамда бино ҳудудида бўлган иккита юк ташувчи автомобиль қисман зарарланган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат 23:35 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Ёнғин бартараф этилиши Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: