9:47 | 30.05.24

                       

Сирдарёда одамлар устига Captiva ҳайдаган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Сирдарёдаги стадионда одамлар устига Captiva ҳайдаган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди.

Сирдарё вилоятида футбол майдонидаги одамлар устига машина ҳайдаган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа 29 май куни соат 18:00 ларда вилоятнинг Сайхунобод туманида содир бўлган.

«Captiva ҳайдовчиси томонидан содир этилган ҳолат Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, мазкур автомашина ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 277- моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тартибда қамоққа олинган. Автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: