12:06 | 19.06.23 1050

Соғлиқни сақлаш соҳасида 6 мингга яқин қонунбузарлик аниқланди

50 дан ортиқ ходимлар интизомий жавобгарликка тортилди

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг май ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг таркибий тузилмалари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиш ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра соғлиқни сақлаш органлари томонидан 5 700 дан ортиқ ҳолатда давлат хизматлари кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларига риоя этилмаслик ҳолатлари қайд этилган.

Улардан:

  • 3000 дан ортиқ ҳолатда аризалар белгиланган муддатда кўриб чиқилмаган;
  • 2000 дан ортиқ ҳолатда давлат хизматини кўрсатиш тартибига риоя этилмаган;
  • 90 дан ортиқ ҳолатда фуқаролардан ортиқча ҳужжат олинган давлат хизматлари кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларига риоя этилмаслик ҳолатлари аниқланган.

Натижада соғлиқни сақлаш органларининг 250 дан ортиқ ходимга нисбатан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қонунчлик ҳужжатларини бузганликлари учун маъмурий жазо чоралари қўлланилди. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан 300 дан ортиқ тақдимномалар киритилиб, 50 дан ортиқ ходимлар интизомий жавобгарликка тортилди.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 265
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1915
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2647
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 609
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 833
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 782