15:06 | 12.09.23 2166

Россия эртами-кечми СССРнинг собиқ республикалари билан урушишга мажбур бўлади — Россия Давлат Думаси депутати

Депутат республикалар собиқ Иттифоқдан ноқонуний равишда ажралиб чиққанини даъво қилган.

Россия СССРнинг барча собиқ республикалари билан уришишга мажбур бўлади. Бу ҳақда Россия Давлат Думаси депутати Евгений Фёдоров фикр билдирди.

Депутат собиқ совет республикаларини «баҳсли ҳудудлар», деб атаган ҳамда республикаларнинг ҳар бири СССРдан «ноқонуний равишда» ажралиб чиққанлигини иддао қилган. Шу сабабли, эртами-кечми Россия ва собиқ республикалар ўртасида низо ёки уруш келиб чиқиши айтилди.

«Барча собиқ республикалар эртами-кечми Россия билан конфликтга боради ёки урушади. Бу назария масаласи. Улардан баъзилари ҳозир бундай қилмайди: Беларус. Грузия аллақачон уруш қилган, Украина (урушяпти). Бу Арманистонга ҳам тўлиқ тааллуқли», — деди депутат.

Фёдоровнинг таъкидлашича, агар республикалар дипломатик йўл билан қайтарилса, ҳарбий можароларнинг олди олинади.

Фото: Коммерсант

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда россиялик марҳум депутат Владимир Жириновский Марказий Осиё давлатлари Россия таркибига вилоят сифатида қўшилиши ҳақида баёнот берган ва бунга нисбатан Миллий тикланиш партияси депутати Алишер Қодиров муносабат билдирганди. Аввалроқ Арманистонда АҚШ билан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилиши ортидан мамлакатнинг Москвадаги элчиси Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган ва унга норозилик нотаси топширилган.

Мавзуга доир: Арманистон ва Россия ўртасида совуқлик кучайиб бормоқда – The Insider


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1596
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1027
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 628
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 554
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1286
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1061