19:35 | 01.03.23 450

Суд қарори билан «Туркистонбанк» банкрот деб топилди

Регуляторнинг тегишли қарорига асосан мазкур банкнинг тугатиш комиссияси ўз фаолиятини тугатган

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори билан «Туркистонбанк» хусусий акциядорлик тижорат банки банкрот деб топилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Регуляторнинг тегишли қарорига асосан мазкур банкнинг тугатиш комиссияси ўз фаолиятини тугатгани ҳамда суд томонидан А.Келдиев тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлангани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк бошқарувининг 7 октябрдаги қарорига асосан «Туркистонбанк» хусусий акциядорлик тижорат банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинганди.

Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди Кузатув кенгашининг 2022 йил 18 ноябрдаги қарорига асосан «Туркистонбанк» омонатчиларининг маблағларини муддатидан аввал қайтирилиши белгиланган. 21 ноябрдан бошлаб «Туркистонбанк» омонатчилари бўлган жисмоний шахслар омонатга жойлаштирган маблағлари юзасидан агент-банк сифатида танланган «Қишлоқ қурилиш банк»ка мурожаат этишлари мумкинлиги қайд этилган.


Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

12:11 | 08.12.23 193
Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 1018
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 328
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 495
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1058
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1216