15:29 | 18.11.23 436

Суд Трампни Капитолий ҳужумига алоқадор деб топди

Бу унинг президентлик сайловида иштирок этишига тўсқинлик қилмаслиги айтилган.

Хориж манбаларининг ёзишича, Колорадо штати суди АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампни 2021 йилда содир бўлган Капитолий ҳужумида иштирок этган деб топган.

Шу билан бирга, суд Трампнинг 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этишига йўл қўймаслик ҳақидаги маълумотларни рад этган. Суд сиёсатчи тартибсизликларда иштирок этганини таъкидлаган ва адвокатларининг собиқ президентнинг сўз эркинлигини қўллаб-қувватлаши ҳақидаги далилларини қабул қилмаган.

Суд қарорига кўра, Трампнинг «исён»га алоқадорлиги унинг президентлик сайловида иштирок этишига тўсқинлик қилмайди.

Аввалроқ Мичиган штатидаги суд ҳам «АҚШнинг собиқ президенти Капитолийдаги жанжалларга қарамасдан, давлат раҳбарлигига бўладиган сайловларда қатнашиши мумкин» деган қарорга келган эди. Хабар қилинишича, Трампнинг номзоди штатнинг асосий сайлов бюллетенларида сақланиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, Трамп мамлакат махфий ҳужжатларини сақлаб келганлиги айтилганди. Шунингдек, Трамп Россияни Қўшма Штатлардан «супер-пупер ракеталар»ни ўғирлашда айблаганди.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 234
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 443
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 999
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1139
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1447
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1169