18:05 | 18.12.23
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Sudochye кўллар тизимини Ramsar рўйхатига халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлари номинациясига киритиш бўйича расмий ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича барча ишларни якунлади.
Маълумот учун, Ўзбекистон, аввалроқ, Қорақалпоғистонда жойлашган Sudochye кўллар тизимини халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ҳудуди деб эълон қилганди. Бугунги кунда чегаралари аниқланган кўллар Ramsar конвенциясининг 2.1-моддасига мувофиқ расмий равишда Халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлар рўйхатига киритилган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Sudochye кўллар тизимини Ramsar рўйхатига халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлари номинациясига киритиш бўйича расмий ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича барча ишларни якунлади. Объект рўйхатга 2522-рақам остида киритилган.
Айни пайтда республикадаги халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерларнинг умумий сони тўрттага етди ва бу ҳудудларнинг майдони бугунги кунда 674,4 минг гектарни ташкил этади.
Таъкидлаш жоизки, Конвенция котибияти хабарида рўйхатга янги объектнинг киритилиши Ўзбекистоннинг дунёдаги энг муҳим сув-ботқоқ ерларини сақлаш ва улардан барқарор фойдаланишга қаратилган Ramsar конвенциясини амалга оширишга содиқлигини кўрсатиши алоҳида таъкидланган.
Ҳужжатдан мақсад глобал биохилма-хилликни сақлаш ва инсон ҳаётининг барқарор ривожланиши учун муҳим бўлган сув-ботқоқ ерларнинг халқаро тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашдан иборат.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: