11:51 | 28.12.23

                       

Сурхондарё вилояти аҳолиси газсиз қолди

Магистрал газ қувурида юзага келган авария сабабли вилоят маркази ва 8 та туманда газ таъминоти тўхтатилди.

Бугун, 28 декабр куни Бандихон туманининг «Полвонтош» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Музработ-Душанбе» магистрал газ қувурининг 101-190 км оралиғидаги Д-700 мм бўлган магистрал газ қувурида авария ҳолати юзага келган.

Ҳозирда «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали томонидан авария ҳолатини бартараф этиш ва табиий газ таъминотини тиклаш чоралари кўрилмоқда. Шу муносабат билан бугун соат 6:30 дан вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш тўхтатилди.

Термиз шаҳри, Бандихон, Қизириқ, Музработ, Термиз, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Ангор ҳамда Шеробод туманларида истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг таъминот қайта тикланади. Таъминотни тиклаш бўйича тезкор махсус бригадалар томонидан чоралар кўрилаётгани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: