11:18 | 28.10.23

                       

Сурхондарёда гиёҳванд моддалар контрабандасига чек қўйилди – видео

Умумий оғирлиги 89 кг 699 гр бўлган наркотик модда Тожикистондан олиб келинган.

ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув натижасида Тожикистондан олиб келинган катта миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбек-тожик давлат чегарасининг Сариосиё тумани Чашма қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида тўртта рюкзакда 39 килограмм 408 грамм героин, 35 килограмм 745 грамм опий ва 14 килограмм 545 грамм гашиш моддалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Хозирда умумий оғирлиги 89 килограмм 699 грамм бўлган гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: