19:31 | 18.10.23 1745

Сурхондарёда поезд Spark’ни уриб кетди

Ҳодиса оқибатида Spark ҳайдовчиси вафот этган.

2023 йил 18 октябр куни соат 08:47 да Сурхондарё вилояти Шўрчи-Хайробод ҳудудидаги қўриқланмаган кесишмада шаҳарлараро поезд фавқулодда тормоз беришига қарамай Spark русумли автомобил билан тўқнашиб кетган. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

Аниқланишича, воқеа содир бўлган ҳудудда йўл белгилари ва сигнализацияси ўрнатилган.

Мазкур ҳолатга Spark ҳайдовчиси темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш қоидасини бузгани сабаб бўлгани айтилган.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

Тўқнашув натижасида поезд бироз зарар кўрган, бироқ ундаги йўловчилар жабрланмаган.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

Автомашина ҳайдовчиси шифохонага етказилган. Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, вафот этган.

Ҳозирда воқеа юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Бухорода поезд ва юк машинаси ўртасида тўқнашув содир бўлгани хабар қилинганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1572
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1027
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 625
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 546
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1286
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1056