14:45 | 17.11.23 555

Сурхондарёда умумий қуввати 265 мегаватт бўлган яна 20 та ГЭС қурилади

2024 йилда вилоятга 1,5 млрд долларлик инвестиция олиб келинади.

Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов

«Уч йил олдин Сурхондарёда электр генерацияси бор-йўғи 30 мегаватт бўлган. Бу борада 165 миллион доллар инвестиция эвазига «Тўпаланг» ГЭСни модернизация қилиш, «Зарчоб-1» ва «Зарчоб-2» ГЭСларини ишга тушириш орқали қувватлар 251 мегаваттга етказилди. Уларга қўшимча яна бир лойиҳа – «Зарчоб-3» ГЭС қурилиши ҳам бошланаяпти», – деди Президент.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев бу ҳали бошланиши эканлигини таъкидлаб, «Тўпаланг» дарёсининг юқори оқимида умумий қуввати 265 мегаватт бўлган яна 20 та ГЭС қуриш имконияти борлигини айтган.

Шу билан бирга, давлат раҳбари 1 миллиондан ортиқ воҳа аҳолиси учун «Тўпаланг» сув омборидан Термиз шаҳри ва 11 та туманга тоза ичимлик суви олиб келинаётгани ва мазкур лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, 2 миллион аҳоли туну-кун тоза ичимлик суви билан таъминланишини айтган.

Президент йиғилишда энг асосий масала инвестиция ва саноат эканлигига алоҳида урғу берган ва бунда энг катта захира мавжуд конларни ишга солиш эканлигини қўшимча қилган.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов

Қайд этилишича, 2024 йилда Сурхондарё вилоятида 1,5 миллиард доллар инвестиция олиб келиб, саноатда 12 триллион сўм маҳсулот ишлаб чиқариш, 500 миллион долларлик экспортни амалга ошириб, 100 миллион доллар импортни қисқартириш, камида 500 минг хорижий сайёҳга хизмат кўрсатиш учун шароит яратиш, 400 минг аҳолини банд қилиш вилоят, туман ҳокимларининг асосий вазифаси бўлиши кераклигини белгиланган.

Шавкат Мирзиёев Сариосиёдаги «Чинорсой» полиметалл конида қўрғошин, рух ва олтин, «Хўжа-осмин» конида оқ мармар, Бойсун ва Сариосиёда кўмир, Шерободдаги «Хўжаи-кон» конида калий ўғити захираларини ўзлаштириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берган ва тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги олдига вилоятнинг тоғли ҳудудларида геология-қидирув ишларини кенгайтириш вазифаси қўйган.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетгани ва вилоятда «Тўпаланг» сув омборининг биринчи босқичи ишга тушгани хабар қилинганди.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 297
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1923
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2662
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 612
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 841
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 793