11:05 | 29.12.23

                       

Сурхондарёда заиф эшитувчи 27 нафар болага Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан эшитиш аппаратлари топширилди

Агентлик ташаббуси билан 1 млрд 399 млн сўм маблағ эвазига 700 дона замонавий эшитиш аппарати харид қилинди.

Инсон қадри учун! Ўзи бир жумла, аммо унда олам-олам маъно мужассам. Эшитганда дил яйраб, инсонга хуш кайфият ҳам бағишлай олади. Айтилишида нақадар самимий, осон бўлиши мумкин аммо, бу тамойилни амалда кўрсата олиш, жамиятда инсоннинг қадрини чин маънода улуғлаш, унга эҳтиром кўрсатиш учун жуда кўп ишлар қилиш, катта фидоийлик кўрсатиш, керак бўлса, ҳузур-ҳаловатдан кечишга тўғри келади.

Инсон қадри баланд бўлиши учун пойдевори мустаҳкам ислоҳотлар зарур ва бу борада юртимизда аллақачон амалий ишлар бошланди. «Инсон қадри» деган эзгу тамойил бугун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимида ҳам ўз аксини топмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан бугун Ҳасан, Асадбек, Фаришта, Камолиддин, Фарангиз каби 27 нафар заиф эшитувчи болага эшитиш аппаратлари топширилди. Шу тариқа болалар ва уларнинг яқинлари Янги йил байрами арафасида давлатнинг, Президентнинг чексиз меҳр-эътиборини дилдан ҳис қилдилар.
Вилоятимизда ягона бўлган Шўрчи туманидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 122- сонли таълим муассасасининг тайёрлов синфида таҳсил олишади.Улар ўз исмларини бугун илк марта аниқ-тиниқ эшитдилар.

Ҳар қандай ота-она фарзандининг бекам-бенуқсон униб-ўсишини истайди. Лекин ҳаётнинг турли синовлари йўлингиздан чиқади, гоҳида. Шўрчилик  Марғуба опа Исмоилова билан шунақа бўлди: эгизакларнинг эшитишида нуқсон борлигини билган куни жуда қийин аҳволга тушди. Кейинчалик секин-аста бунга кўникди. Фарзандлари учун эшитиш аппарати сотиб олишга кўп марта ҳаракат қилди, аммо бундай ноёб жиҳозни ҳар қаердан ҳам топиб бўлавермайди. Топганида, моддий имконияти етмади…

«Бугун жуда хурсанд бўлдим, – дейди у биз билан суҳбатда. – Болаларим эшитиш аппаратларидан фойдаланишни бошлагач, бир-бирлари билан тинимсиз вижир-вижир қилиб гаплашишяпти. Оиламизга қувонч, кўнглимизга хотиржамлик кириб келди шу билан. Президентимизга минг раҳмат!»

  • Маълумот учун: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан 1 миллиард 399 миллион сўм маблағ эвазига 700 дона замонавий эшитиш аппарати харид қилиниб, заиф эшитувчи болаларга топширилмоқда.

Бундай саховатли ишлар ҳеч бир давлатда йўқлигини ва  аппаратлар билан таъминланиши билан таъминланиши эшитишида муаммолари бўлган болалар таълимининг самарадорлигини таъминлайди, касб танлаши, касб эгаллашига кенг йўл очади ва ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топишини таъминлайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: