14:47 | 08.11.23 487

Сурхондарёлик беморларда буйрак трансплантацияси ўтказилди

Буйрак кўчириб ўтказиш операцияси республиканинг олис ҳудудларида ҳам амалга оширилмоқда – ССВ.

Шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Сурхондарёда бўлаётган оммавий тиббий кўриклар доирасида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бир қанча оғир беморларда буйрак кўчириб ўтказиш операцияси бажарилган. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Сурункали буйрак етишмовчилигидан ўн йилдан буён азоб чекаётган 36 ёшли бемор аёлда трансплантация амалиёти ўтказилган.

Унга 31 ёшли синглиси бир буйрагини берган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Тошкентдаги Хирургия маркази жарроҳлари Термиз шаҳрига келиб, ушбу операцияни амалга оширган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Ангорлик 27 ёшли аёлга ҳам 52 ёшли отаси бир буйрагини берган.

Аёл 2022 йилдан буён гемодиализ муолажасини олиб келган. Айни вақтда ташхис терминал босқичга ўтгани сабабли ҳам унга буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти тавсия этилган.

Вазирликка кўра, беморларнинг аҳволи яхши ва шифокорлар назорати остида саломатлиги тикланмоқда.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 620
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 764
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 468
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 378
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1054
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 879