9:17 | 20.02.24

                       

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Шерали Жўраев Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси раҳбари ўринбосари эди.

Сурхондарё ҳокимига инвестиция масалалари бўйича янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шерали Жўраев Холмахамадович 1984 йил Олтинсой туманида туғилган. 2007 йилда Термиз давлат университетини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – амалий математика, молия, давлат бошқаруви.

Ҳоким ўринбосари меҳнат фаолияти давомида туман ҳокимининг ўринбосари, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган. Мазкур тайинловга қадар у 2023 йилдан буён вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: