9:19 | 04.06.24

                       

Сурхондарёда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Сурхондарёда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Машиналардан бири ёниб кетган.

Термиз шаҳрида содир бўлган ЙТҲ оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Бу ҳақда Сурхондарё ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, Термиз шаҳрининг Ат-Термизий ва А.Навоий кўчалари кесишган чорраҳада Мatiz, Nexia-3 ҳамда Cobalt автотранспортлари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юзага келган. ЙТҲ оқибатда ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ўлим ҳолати қайд қилинмаган. Nexia-3 автомашинасида ёнғин кузатилган. Ҳозирда ёнғин бартараф этилиб, қўшимча тергов ишлари олиб борилмоқда.

ЙТҲ келиб чиқиши сабаби юзасидан қўшимча маълумотлар берилиши айтилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: