10:39 | 28.05.24

                       

Сурхондарёда 3 та «заправка» газдан узилди

Сурхондарёда 3 та «заправка» газдан узилди. Бундан ташқари, 9 та туманда аҳолига газ етказиб бериш тўхтатилган.

Сурхондарёнинг Денов, Шўрчи ва Олтинсой туманларидаги метан заправкаларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, вилоят аҳолиси ва саноат тармоқларига табиий газ етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида «Шўртан—Шеробод» МГҚ 2-тармоғида янги қурилган 10,9 километр магистрал газ қувурини 1-тармоққа улаш, шунингдек, «Музработ—Душанбе» магистрал газ қувурининг иккита қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан 28 май куни соат 18:00 гача Термиз шаҳри ҳамда Термиз, Жарқўрғон, Ангор, Қизириқ, Бандихон, Қумқўрғон, Шеробод, Музработ ва Бойсун туманларидаги барча истеъмолчиларга, шунингдек, Денов, Шўрчи ва Олтинсой туманларидаги метан заправкаларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Тармоқлардаги модернизация ишлари якунлангач табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: