7:59 | 05.03.24

                       

Сурхондарёда 33 ёшли эркак майнинг ферма ташкил этгани аниқланди

Ферма 2 дона фаол майнинг қурилмаларини ўрнатиб, электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида давлатга 276 млн сўм моддий зарар етказган.

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида яшовчи 33 ёшли Ғ.С. ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш мақсадида майнинг фермасини ташкил қилгани аниқланди.

Ферма туман электр тармоқлари билан шартнома тузмасдан, 2 дона фаол майнинг қурилмаларини ўрнатиб, электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида 276 млн 480 минг сўм миқдорда моддий зарар етказгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «д» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: