7:39 | 11.06.24
Сурхондарёда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотмоқчи бўлганлар ушланди. Жиноятчилардан қарийб 60 млн сўмлик тамаки маҳсулотлар топилган.
Ангор туманида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Г.Б. ва Б.Х. ноқонуний даромад орттириш мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз Ангор туман “Ангор марказий деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида фуқаро Н.А.га 4 турдаги жами 820 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини 15,9 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, улардан умумий қиймати 57,9 млн сўмлик 15 турдаги жами 3 006 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: