19:21 | 23.05.24

                       

Сурхондарёда хусусий корхона археологик ёдгорликка 208,1 млрд сўмлик зарар етказди

Сурхондарёда хусусий корхона милоддан аввалги III–I асрларга тегишли археологик ёдгорликка 208,1 млрд сўмлик зарар етказди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёда хусусий корхона иссиқхона қуриш мақсадида археологик ёдгорликка 208,1 миллиард сўмлик зарар етказган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Назорат тадбирларида Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги V – VII асрларга оид «Қорабоғтепа-1» археологик ёдгорлигининг 585 м3 майдони фуқаро С.С. ва М.С.лар томонидан уй-жой қуриш мақсадида текислаб юборилиб, ёдгорликка 19,3 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланди.

Шунингдек, Сариосиё туманидаги милоддан аввалги III–I асрларга оид «Ҳайвонтепа» археология ёдгорлигининг 3500 м3 майдони «М.И.С» хусусий корхонаси томонидан иссиқхона қуриш мақсадида бузилиб, ёдгорликка 208,1 миллиард сўмлик зарар етказилган.

Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: