12:48 | 15.01.24
Bugun.uz маълумотларига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видео акс этган воқеа бундан тахминан ўн йил аввал содир бўлган.
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги адирликда икки нафар эркак томонидан ўнлаб эшаклар сўйилаётгани акс этган видео тарқалмоқда. Ижтимоий тармоқларда сиздирилган видеода улар эшакларни сўйишаётганида фуқаро томонидан видеотасвирга олингани, улар эшакларни сотиш мақсадида сўяётгани айтилган.
Bugun.uzʼдаги мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса бундан ўн йиллар олдин содир бўлган ва ўша пайтда суратга олинган эски видео ҳисобланади
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда 5 бош эшак сўйган эркак 900 минг сўм жаримага тортилгани хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: