16:55 | 03.03.24

                       

Сурхондарёда ЙПХ ходими машинада 11-синф ўқувчисини уриб кетди

Сурхондарёнинг Денов туманида ЙПХ ҳайдовчи-оператори Cобалт бошқараётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани туртиб юборди.

Сурхондарё вилояти Денов туманида ЙПХ ходими мактаб ўқувчисини машинада уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 28 февраль куни «Истиқбол» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-108В автомобиль йўлининг 9-километрида ҳайдовчи-оператор, сафдор А.Қ. бошқарувидаги Cобалт оқибатида содир бўлган.

Қайд этилишича, ходим автомобилни бошқариб келиб, йўлнинг белгиланмаган жойдан, ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган вояга етмаган 2006 йилда туғилган 11-синф ўқувчиси Э.Ж.ни туртиб юборган.

Ҳодиса оқибатида пиёда бош мия чайқалиши ташхиси билан Денов тумани марказий шифохонасига ётқизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Пиёда Э.Ж.нинг соғлиги яхши ҳолатда экани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: