15:11 | 12.04.24
Сариосиё туманида топилган хумларнинг икки донаси IX-XIII асрларга, яна иккитаси XIV-ХVI асрларга оид экани тахмин қилинмоқда.
Сурхондарё вилоят ҳокимлиги Сариосиё туманида милодий IX-XVI асрларга оид хум идишлар топилгани ҳақида хабар берди.
Маълум бўлишича, Сариосиё тумани Сарижар маҳалласида яшовчи Эркин Тулаков томорқасида иссиқхона қуриш учун ер кавлаётган пайтида тахминан ярим метр чуқурликда катта хум гардишига дуч келган. Қазиш ишларини давом эттирган эркак баландлиги тахминан 1,50-1,60 метр бўлган гардиш, бутун сақланган бир дона катта хум эканлигини, топилма юзасидан маҳалла фуқароларга йиғинига, ундан кейин вилоят Маданий мерос бошқармасига хабар берган.
Маданий мерос бошқармаси ҳамда Термиз археология музейи мутахассислари томонидан ушбу хум атрофида олиб борилган археологик ишлари бу ерда яна уч дона хум борлигини аниқлайди. Барча хумлар зарар етказилмаган ҳолда қазиб олинади.
Дастлабки ўрганишларга кўра, хумларнинг икки донаси IX-XIII асрларга, яна иккитаси XIV-ХVI асрларга оид экани тахмин қилинмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: