14:19 | 01.01.24
Она ва болаларнинг соғлиги нормал ҳолатда экани билдирилди.
Сурхондарё ҳокимлиги вилоятнинг 1-сонли перинатал марказида янги йил бошланишининг илк дақиқаларида уч эгизак туғилганини маълум қилди. Уч эгизаклар ва уларнинг онасига совғалар ҳамда байрам табриклари етказилган.
Ҳозирда она ва болаларнинг соғлиги нормал ҳолатда ва шифокорларнинг доимий назоратида остида.
Ўзбекистонда сўнгги марта эгизак чақалоқлар туғилгани билан боғлиқ статистика август ойида берилган эди. Унга кўра, 2023 йилнинг январ-июл ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистон Республикасида жами 11 650 та эгизак чақалоқлар туғилганлиги қайд этилганди. Энг кўп эгизаклар туғилиши Қашқадарё, Самарқанд ҳамда Фарғона вилоятларига тўғри келган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: