10:11 | 29.02.24

                       

Сув хўжалиги вазирига ўринбосарлар тайинланди

Сув хўжалиги вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди. Ушбу лавозимларни Тимур Бутунбаев ва Ҳабибулла Қувондиқов эгаллади.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроевга икки нафар ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик сайтида маълумот пайдо бўлди.

Қайд этилишича, Тимур Бутунбаев 27 февралдан вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У 1986 йил 6 ноябрда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ИИБ терговчиси сифатида бошлаган. 2010−2017 йилларда ИИВнинг турли лавозимларида ишлаган. 2018−2024 йилларда Президент Администрациясида масъул лавозимларда фаолият юритган.

Шунингдек, Ҳабибулла Қувондиқов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. У 1978 йил 13 июлда Қарши шаҳрида туғилган. 1999 йилда Тошкент молия институтини, 2006 йилда президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси Олий бизнес мактабини тамомлаган.

2022 йилда у Wall Street Consult компаниясида молиявий маслаҳатчи лавозимида ишлаган, 2023-2024 йилларда эса муҳандислик иншоотларини қуриш билан шуғулланувчи УЭТ Cонструcтион компанияси директори лавозимида ишлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: