14:00 | 04.02.24
Лойиҳа сувдан фойдаланиш маданияти ва сувни бошқариш илмини ўргатиш мақсадида ташкил қилинган.
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бугунги куннинг муҳим масалаларидан биридир. Сув ресурсларининг катта қисми эса экинлар ва дала ишлари учун сарф бўлади.
Бунда сувдан фойдаланиш маданияти ва сувни бошқариш илми керак бўлади. Айнан шу илмларни ўргатиш мақсадда ташкил этилган «Сувчилар мактаби» лойиҳасининг иккинчи босқичига ҳам старт берилди. Мактаб лойиҳасининг 1-босқичи 2023 йил 29 май куни старт олган ва беш ой мобайнида 155 та туманда 61 мингдан ортиқ фермер хўжаликларининг раҳбар ва ходимлари қисқа курсларда таълим берилди.
1-босқичда сувдан оқилона фойдаланиш ва фойдаланиш маданиятидан таълим берилган бўлса, иштирокчиларнинг таклиф ва истаклари ўрганилган ҳолда давомли лойиҳа сифатида 2-босқич давомида амалий таълим ва сув тежовчи замонавий технологиялардан фойдаланиш борасида таълим бериш режа қилинган.
2-босқичнинг очилиш маросимида бутун медиа олами ва масъуллар эътибори остида бўлган мактаб ва унда яратилган шарт-шароитлар билан танишилди. Лойиҳа иштирокчиларига барча қулайликлар, компютер хизматлари, жиҳозлар ва керакли асбоб-ускуналар муҳайё қилинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: