14:57 | 12.01.24
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари давлат органларига тақдим этадиган ҳисоботларнинг ягона рўйхати тасдиқланди.
«Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–8-сон, 09.01.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йилдан тадбиркорлардан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган 8 турдаги ҳисобот ва статистик маълумотлар бекор қилинади.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланди. Қарорга кўра, ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади.
2026 йил 1 январгача «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети» орқали ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи ягона ҳисоботлар тизими жорий қилинади.
Ҳисоботларни топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: