13:34 | 21.11.23

                       

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинмоқда

Бизнес Омбудсман институти 200 дан зиёд мансабдор шахсларга маъмурий чора қўллаган.

Шу йилнинг сентябр ойида  Ню-Йорк шаҳридаги БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев бугунги халқаро майдондаги мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, ҳамжиҳатлик ва амалий ҳамкорлик руҳини сақлаш, умумий манфаатларни мавжуд зиддиятлардан юқори қўйган ҳолда мамлакатларни жипслаштириш зарурлигини  қайд этган.

Фото: Telegram

Шунингдек, Давлат раҳбари ўз нутқларида Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда аҳоли фаровонлиги учун қилиниши  лозим бўлган бир неча йўналишларга ҳам тўхталиб ўтган.

Хусусан, иқтисодиётни либераллаштириш йўлидаги яна бир устувор вазифа – яқин орада Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзо бўлишдир.

Мирзиёев аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган сиёсат туфайли мамлакатда 2017 йилдан буён икки баробарга қисқартирилган камбағаллик даражасини 2030 йилгача 7 фоизга тушириш асосий режа қилиб олинганлигини таъкидлаган.

Бу борада Бизнес Омбдусман институти ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб  тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини давлат органлари томонидан бузилишини олдини олиш борасида доимий назорат тадбирларини амалга ошириб келмоқда.

Хусусан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида биргина Тошкент вилояти бўйича ўтказилган ўрганишлар ва келиб тушган мурожаатлар асосида назорат қилувчи органларнинг 200 дан зиёд мансабдор шахсларига белгиланган тартибда маъмурий ишлар қўзғатилиб, тегишли чоралар кўрилиши таъминланган ва бу борадаги назорат тадбирлари мунтазам давом эттирилиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: