10:15 | 30.05.24

                       

Тахтақорача довони ёпилади

Тахтақорача довонининг кўчки ва тош қулаш хавфи мавжуд бўлган ҳудудлари ёпилади.

Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 30 май куни Олмаота—Бишкек—Тошкент—Шаҳрисабз—Термиз автомобиль йўлининг 1135-1146-километридаги Тахтақорача довонида Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан махсус-тактик ўқув машқи ўтказилиши режалаштирилган.

Ўқув машқи режасига кўра, ушбу автомобиль йўлида фуқаролар ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида, йўл атрофидаги кўчки ва тош қулаш хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда тегишли муҳандислик-техник тадбирлар амалга оширилади.

Шу муносабат билан, мазкур автомобиль йўлида фуқаролар ва транспорт воситаларини ҳаракатланиши қисқа муддатга чекланади (икки ва уч маротаба, 30 ёки 40 дақиқадан ошмаган ҳолда) ва йўл ёпилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: