19:39 | 27.11.23
Таътил муддати барча ўқув юртлари учун бир хил муддатга амал қилади.
Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар учун қишки таътил муддати аниқ бўлди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғига асосан, барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида қишки таътил муддати 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар этиб тасдиқланган.
Таътил муддати барча давлат, нодавлат ва хорижий таълим муассасаларига бир хил этиб белгиланган.
Дарс жараёнлари эса 2024 йил 8 январ, душанба кунидан бошланади.