8:25 | 14.02.24
Президентнинг тегишли фармойишига мувофиқ Воҳид Ҳамидов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Республика Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимидан озод этилди.
Республика илмий-методик маркази директори Воҳид Ҳамидов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Президентнинг тегишли фармойишига мувофиқ Воҳид Собирович бошқа ишга ўтиши муносабати билан илмий-методик марказ директори лавозимидан озод этилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 1 июнь куни Воҳид Собирович Ҳамидовни Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори этиб тайинлаганди.
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази таълим жараёнига замонавий талаблар ва жамият эҳтиёжларига жавоб берадиган инновацион педагогик технологияларни жорий қилиш учун ташкил этилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: