21:00 | 27.03.24

                       

Татаристон раиси Сурхондарёга ташриф буюрди

Татаристон раиси Рустам Минниханов Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Меҳмонни Термиз халқаро аэропортида Сурхондарё вилояти ҳокими кутиб олди.

Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов 27 март куни амалий ташриф билан Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

Марталабали меҳмонни Термиз халқаро аэропортида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, Ислом оламининг буюк алломаси, ҳадис илмининг етук олими Ал Ҳаким ат-Термизий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон оятлари тиловат этилди. Татаристон Республикаси Раисининг вилоятимизга ташрифи давом этмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: