16:00 | 07.05.24

                       

ТBC Bank Uzbekistan ва Payme HUMO компанияси мукофотлари ва сертификатларига эга бўлди

TBC Bank ва мамлакатнинг етакчи тўлов хизматларидан бири бўлган Payme республикада виртуал карталар ривожига қўшган катта ҳиссаси учун алоҳида мукофотланди.

Фаолиятининг беш йиллигини нишонлаш арафасида HUMO тўлов тизими ўзининг ишончли ҳамкорларига миннатдорчилик билдирди. Хусусан, ТBC Bank Uzbekistan таркибига кирувчи Ўзбекистондаги биринчи онлайн-банки — TBC Bank ва мамлакатнинг етакчи тўлов хизматларидан бири бўлган Payme республикада виртуал карталар ривожига қўшган катта ҳиссаси учун алоҳида мукофотланди.

Ушбу эътироф эса уларнинг Ўзбекистон молия секторида инновациялар ва технологик ютуқларни илгари суришдаги ролини тасдиқлайди. ТBC Bank ва Payme саъй-ҳаракатлари сабабли виртуал карталар мамлакатда хавфсиз ва қулай тўловларни амалга ошириш учун тобора оммалашиб, қулай воситага айланиб бормоқда.

Уларнинг HUMO компанияси билан фаол ҳамкорлиги — молиявий технологияларни ривожлантириш ва барча Ўзбекистон фуқаролари учун рақамли молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича муваффақиятли ҳамкорликнинг намунасидир.


Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: